Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Маъмурий ислоҳотлар бошланди

26.12.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 21.12.2022 йилдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-269-сон Фармони қабул қилинди.

 

Фармонга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси аъзоси бўлган ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг Вазирлар Маҳкамасининг таркибий тузилмаларидан мустақил равишда Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлаш тизими жорий этилади.

 

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар, департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар, шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими тугатилди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси;
  • 2023 йил 1 январдан бошлаб қайта ташкил этилаётган республика давлат бошқаруви органларининг рўйхати;
  • 2023 йил 1 январдан бошлаб вазифа ва функциялари тегишли вазирлик ва идораларга ўтказилган ҳолда тугатилаётган республика давлат бошқаруви органларининг рўйхати;
  • 2023 йил 1 январдан бошлаб ташкилий бўйсунуви ўзгараётган республика давлат бошқаруви органларининг рўйхати.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб мустақил фаолият юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сони 61 тадан 28 тагача, шу жумладан вазирликлар сони 25 тадан 21 тагача қисқартирилади.

 

Ижро этувчи ҳокимият органлари штат бирликлари, шу жумладан раҳбар лавозимлари 30%гача мақбуллаштирилади. 24 та давлат органи ўзининг ташкилий бўйсунувини ўзгартиради. 

 

Вазирлар Маҳкамаси тизимини қуйидаги вазирликлар ташкил этади:

  • Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
  • Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
  • Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги;
  • Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
  • Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
  • Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
  • Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
  • Табиат ресурслари вазирлиги;
  • Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
  • Сув хўжалиги вазирлиги;
  • Рақамли технологиялар вазирлиги;
  • Адлия вазирлиги;
  • Транспорт вазирлиги;
  • Маданият ва туризм вазирлиги;
  • Мудофаа вазирлиги;
  • Энергетика вазирлиги;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
  • Ташқи ишлар вазирлиги;
  • Ички ишлар вазирлиги;
  • Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.12.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-11-27
  • USD:12820.47 (+0.00) сум
  • EUR:13470.47 (+0.00) сум
  • RUB:122.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48