Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуннинг ижроси қандай ташкил этилади

13.06.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 05.06.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-210-сонли қарор қабул қилинди. 

 

Ҳужжат билан «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонун ижросини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика идоралараро комиссияси тасдиқланди. Қуйидагилар унинг асосий вазифалари:

  • давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувини аниқлаш механизмларини самарали жорий этиш имкониятларини таҳлил қилиш;
  • давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувига сабаб бўлувчи ҳолатларни ўрганиш, уларни бартараф этиш бўйича қонунчиликка мувофиқ бўлган чораларнинг кўрилишида ягона амалиётни шакллантириш;
  • коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органларининг манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ҳамкорлигини ривожлантириш чораларини кўриш;
  • жамиятда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этиш бўйича ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш.

 

Тегишли вазирликларга 2024 йил якунига қадар «E-anticor.uz» электрон платформасида манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш имконини берувчи электрон модулни ишга тушириш вазифаси топширилди. 

 

Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашда жамоатчилик иштирокини таъминлаш учун:

  • давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича тегишли далилларни илова қилган ҳолда уларни аниқлашда фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг эллик фоизи миқдорида мукофот пули берилади;
  • давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолатлар, уларни бартараф этиш, шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишлик.

 

Ҳужжат билан «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни ижроси доирасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан «йўл харитаси» тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.06.2024 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова

 


Валюталар курси

2024-11-27
  • USD:12820.47 (+0.00) сум
  • EUR:13470.47 (+0.00) сум
  • RUB:122.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48