Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

06.11.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан имзоланган 05.11.2024 йилдаги ЎРҚ-990-сонли Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Ҳужжат уч ой ўтгач кучга киради.

 

Аҳолининг маърифатга бўлган қизиқиши ортиб бораётганлиги уни ҳуқуқий тартибга солиш зарурлигини келтириб чиқараётгани таъкидланди.

 

Шу муносабат билан “Таълим тўғрисида”ги Қонунга маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилашга қаратилган қўшимча (14-модда) киритилмоқда. Унга кўра, қуйидаги шахслар маърифий фаолиятни амалга ошира олмайди:

  • жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида жалб қилинган шахслар (суд ҳукми қонуний кучга киргунига ёки реабилитация қилувчи асослар бўйича жиноий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар);
  • қуйидаги жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати олиб ташланмаган ёки тугалланмаган шахслар:
    • жинсий эркинлик, оила, ёшлар ва ахлоққа қарши, тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши, Ўзбекистон Республикасига қарши;
    • бошқарув тартибига қарши;
    • гиёҳванд воситалар, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ;
  • суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
  • руҳий ёки наркологик муассасаларда ҳисобда турган шахслар.

 

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда маърифатчиликни кўрсатиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

 

Хусусан, бундай фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан маърифий фаолиятни амалга ошириш ёхуд жиноят аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда маърифий фаолиятни амалга оширишга доир қонун ҳужжатларида белгиланган чекловларга риоя этмаслик фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида худди шундай ҳуқуқбузарлик содир этилса, фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.02.2025 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова