Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Медиа-маҳсулотлардан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади

10.06.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 05.06.2024 йилдаги “Ижрочилар, фонограмма тайёрловчилар ва эшиттириш ташкилотлари ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Рим, 1961 йил 26 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги ЎРҚ-930-сон Қонун имзоланди.

 

Конвенция ижрочилар, фонограмма тайёрловчилар ва эшиттириш ташкилотларининг турдош ҳуқуқларини аҳдлашаётган давлатларда уларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий режимини тақдим этиш йўли билан ҳимоя қилишга қаратилган.

 

Қонунда қуйидаги шартлар мавжудлиги қайд этилган:

  • Ўзбекистон фақат эшиттириш ташкилотининг штаб-квартираси бошқа аҳдлашувчи давлатда жойлашган бўлса ва узатиш худди шу давлатда жойлашган узатувчи ёрдамида амалга оширилган тақдирда эфирга узатишни таъминлайди;
  • Ўзбекистон тайёрловчиси бошқа аҳдлашувчи давлатнинг фуқароси ёки юридик шахси ҳисобланмайдиган фонограммаларга нисбатан 12-моддани қўлламайди.

 

Конвенцияга қўшилиш интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг илғор халқаро стандартларини жорий этишга, шунингдек Ўзбекистон обрўсининг ошишига кўмаклашади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 06.06.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова