Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Медиаторлар реестрга давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали киритилади

19.10.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 17.10.2023 йилдаги «Профессионал медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 544-сон қарори қабул қилинди.


2024 йил 1 январдан профессионал медиаторлар реестрига кириш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат этиш мумкин бўлади. Мурожаат этувчи медиаторларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсини ўтганлигини тасдиқловчи сертификатга эга бўлиши лозим. Ушбу давлат хизмати бўйича тўлов ундирилмайди.

 

Реестрга киритиш ҳақида қарор 3 иш куни ичида қабул қилинади. Муқаддам мурожаатни кўриб чиқиш муддати 10 кун бўлган.

 

Маълумот учун: медиация – келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули.

 

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.10.2023 йилдан кучга кирди.

  

 Собир Нурбердиев.

 

 

Мавзуга доир материаллар: