Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Меҳнат вазирлиги томонидан масофавий ишлашнинг мослашувчан графиги тасдиқланди

01.04.2020

Рус тилида ўқиш

 

Ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графиги ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди (рўйхат рақами 3228, 28.03.2020 йил). 

 

Белгиланган тартиб коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин чора-тадбирлари кўрилаётган даврда амал қилади. Унга мувофиқ иш берувчилар ходимларни уларнинг розилиги билан масофавий ишлашга, мослашувчан иш графигига ёки уйда ишлашга ўтказишлари лозим. Бу ходим билан тузилган меҳнат шартномасига киритиладиган ўзгартиришларга асосан иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Ходимнинг қўшимча битимни имзолаши бундай ўзгартиришларга розилигини билдиради.

 

Бундай шаклда ишлашга ўтказишга доир устувор ҳуқуқлардан биринчи навбатда ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар фойдаланади.

 

Ходим бундай ишлашга ўтказилганда унинг таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳам қонун ҳужжатлари ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлари сақланиб қолади.

 

Масофавий ишга ўтказиш

Ҳужжат доирасида масофавий иш деганда ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган меҳнат мажбуриятларини иш берувчининг жойлашган ҳудудидан ташқарида бевосита ёки билвосита назоратда бўлиш доимий иш жойи, ҳудуд ёки объектдан ташқарида бажариладиган иш усули тушунилади.

 

Меҳнат шартномасига қўшимча битимда Меҳнат кодексининг 73-моддасида назарда тутилган шартлар билан бир қаторда қуйидагилар кўрсатилади:

  • томонларнинг электрон ҳужжатлар алмашинуви бўйича ўзаро алоқалар тартиби;
  • ходимнинг меҳнат мажбуриятларини амалга ошириш учун зарур жиҳозлар ва (ёки) ташкилий техникадан фойдаланиш тўғрисидаги келишув мавжуд бўлса, уларни тақдим этиш;
  • иш берувчи билан доимий алоқаларни таъминлаш мақсадида ходимни алоқа воситалари билан таъминлаш, шу жумладан Интернет тармоғидан фойдаланиш;
  • ходимга берилган жиҳозлар ёки техника унинг айби билан бузилганда, етказилган зарарни ходим томонидан қоплаб бериш;
  • ходим шахсий жиҳозлари ва (ёки) ташкилий техникадан, шунингдек алоқа воситалари, шу жумладан интернет тармоғидан фойдаланган тақдирда харажатларни қоплаш;
  • зарурий меҳнат муҳофазаси қоидалари ва меҳнат шароитларига риоя этиш;
  • ходимни ишлаб чиқариш зарурияти туғилганда доимий иш жойига ўтказиш.

 

Ходим иш вақтининг давомийлигини, тартибини, ишлаб чиқариш топшириғи ва ҳажмини  меҳнат шартномасида кўрсатилган бошқа шартлардан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгилайди. Буни ҳисобга олган ҳолда  меҳнатга бир баравар миқдорида ҳақ тўланади, бунда иш вақтидан ташқари иш, дам олиш ва байрам кунларидаги иш, тунги вақтдаги иш учун меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланилмайди (МКнинг 157, 158-моддалари).

 

Масофавий ишлаш учун ҳақ қуйидагича тўланади:

  • меҳнат соатбай ҳақ тўлаш тизимида – ходимнинг белгиланган тариф ставкасидан (лавозим маошидан) келиб чиққан ҳолда;
  • меҳнатга ишбай ҳақ тўлаш тизимида – белгиланган нархлардан келиб чиққан ҳолда.

 

Мослашувчан иш графигига ўтказиш

 

Мослашувчан иш графигида қуйидагиларни белгилаш назарда тутилиши мумкин:

  • тўлиқсиз иш вақти – тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси (МКнинг 119-моддаси);
  • қисқартирилган иш вақти давомийлиги доирасида иш бошланиши ва тугаш вақтлари (МКнинг 115-118-моддалари), шунингдек бошқа ходимлар учун ўрнатилган ички меҳнат тартиби қоидаларидан фарқли равишда ишдаги танаффуслар вақти ва давомийлиги.

 

Мослашувчан иш графигига вақтинчалик ўтказиш тўғрисидаги қўшимча битимда қуйидагилар кўрсатилади:

  • тўлиқсиз иш вақтида – ишнинг бошланиш ва тугаш вақти кўрсатилган кунлик иш соатлари ёки ҳафталик иш кунлари миқдори;
  • иш вақти режими ўзгарганда – ишнинг кунлик бошланиш ва тугаш вақти, шунингдек сменали ишда ишланадиган ва ишланмайдиган кунлар навбати.

 

Меҳнат ҳақи ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда тўланади.

 

Уйда ишлашга ўтказиш


Уйда ишлаш деганда ходим яшаш жойи бўйича ёки унинг оила аъзоларига тегишли бўлган бошқа биноларда иш берувчининг буюртмалари бўйича товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган иш тушунилади.

 

Ушбу меҳнат шаклида ишлашга уйда ишлашни амалга ошириш учун зарур бўлган шароитлар, шу жумладан турар жойи бўлган тақдирда йўл қўйилади.  

 

Меҳнат шартномасига қўшимча битимда уйда бажарилиши лозим бўлган иш турлари, шунингдек қуйидаги тартиблар кўрсатилади:

  • ходимнинг лавозим вазифаларини бажариши учун жиҳозлар, асбоб-ускуналар, бутловчи маҳсулотлар, хом ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар тақдим этиш тартиби;
  • ходимнинг меҳнат қилиши муносабати билан энергия, сув, алоқа учун харажатларини, шунингдек шахсий жиҳозларидан фойдаланиш харажатларини қоплаш тартиби ва бошқа шартлар.

 

Уйда ишлаш учун қуйидаги тартибда ҳақ тўланади:

  • меҳнатга вақтбай асосда ҳақ тўлаш тизимида – ходимнинг уйда ишлашга ўтказилгунига қадар белгиланган тариф ставкасидан (лавозим маошидан) келиб чиққан ҳолда;
  • меҳнатга ишбай ҳақ тўлаш асосида – белгиланган нархлардан келиб чиққан ҳолда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.03.2020 йилдан кучга кирди.


  Ленара Хикматова.


Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум