Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилди

21.01.2019

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2019 йилдаги 47-сон қарори билан Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига (бундан кейин – ЯТС) ўзгартиришлар киритилди. 

 

Эслатиб ўтамиз, меҳнат ҳақининг энг кам миқдори (бундан кейин – МҲЭКМ) Меҳнат кодексининг 155-моддасига мувофиқ белгиланади. Унда кўрсатилишича, муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида ЯТСнинг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас.

 

Мамлакатимиз Президентининг тегишли қарорлари билан белгиланадиган энг кам иш ҳақи миқдори ЯТСга асос қилиб олинган. Ўзбекистонда 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб энг кам иш ҳақи миқдори 202 730 сўмни ташкил этади. 

 

Бунда ўтган йил октябрда давлатимиз раҳбари ЯТСнинг қуйи разрядлари тариф коэффициентларини ўртача 10%га, шу жумладан, 1-разряд бўйича 15%га, 2-разряд бўйича 10%га ва 3-разряд бўйича 5%га ошириш орқали меҳнатига кам ҳақ тўланадиган ходимларнинг иш ҳақи миқдорининг жадал равишда оширилишини кўзда тутган ҳолда Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини қайта кўриб чиқишни топширган (13.10.2018 йилдаги ПФ–5553-сон Фармонга қаранг).

 

ЯТСнинг тариф коэффициентлари ўзгартирилганини ҳисобга олган ҳолда, энди республикамизда МҲЭКМ 577 172,31 сўмни ташкил этади.

 

Батафсил - buxgalter.uz сайтида.

 


Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум