Президентнинг 09.11.2022 йилдаги “Якка тартибдаги тадбиркорларга мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширишда мулкий ҳуқуқлар дахлсизлигини таъминлаш ҳамда шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПҚ-417-сон қарори қабул қилинди.
Президентнинг 2022 йил 24 августдаги "Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-198-сон Фармонига мувофиқ:
2022 йил 10 ноябрдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорларга олдиндан тўлов, очилган аккредитив, расмийлаштирилган банк кафолати ва экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.11.2022 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова.