Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Миллий антидопинг агентлиги қайта ташкил қилинди

10.05.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 08.05.2023 йилдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги этиб қайта ташкил қилинади. Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Миллий антидопинг агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари;
  • Агентликнинг ташкилий тузилмаси;
  • Агентлик фаолиятини трансформация қилиш бўйича “Йўл харитаси”.

 

Миллий антидопинг агентлиги республика ижро этувчи ҳокимият органи мақомига эга бўлиб, ўз фаолиятида Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдордир. Агентлик:

  • Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг талаблари ва қоидалари бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб боради ҳамда тезкор жорий этади;
  • ЮНЕСКОнинг Спортда допингга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенцияси ва Бутунжаҳон антидопинг кодексидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлайди;
  • ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон спортчилари, тренерлари ва бошқа мутахассисларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этади ва ҳимоя қилиш чораларини кўради;
  • спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқади;
  • допинг назорати натижаларини бошқариш тартиб-таомилларини белгилайди, тузилмасидаги комиссиялар фаолиятини ташкил этиш орқали аниқланган спортда допинг қўллаш ҳолатлари бўйича интизомий чоралар кўради.

 

Ҳужжат билан белгиланишича, Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг тавсиясини инобатга олган ҳолда, шунингдек, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларига мувофиқ вазирлик ва идораларда ягона меҳнатга ҳақ тўлаш тизими жорий қилингунга қадар 2023 йил 15 майдан бошлаб:

  • Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра Миллий антидопинг агентлиги ходимларининг лавозим маошларини белгилашда тариф коэффициентлари 2,5 баравар миқдорда қўлланилади;
  • Миллий антидопинг агентлиги ходимларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):
    • 1 йилдан 3 йилгача – 0,3;
    • 3 йилдан 5 йилгача – 0,6;
    • 5 йилдан 10 йилгача – 0,8;
    • 10 йилдан 15 йилгача – 1,0;
    • 15 йилдан 20 йилгача – 1,2;
    • 20 йилдан юқори – 1,5.

 

Кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўловлари коэффициентини ҳисоблашда Миллий антидопинг агентлиги ходимларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар (якка тадбиркор ва ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ишлаган давридан ташқари) барча ташкилотлардаги меҳнат фаолияти даври ҳисобга олинади.

 

2023 йил 15 декабрга қадар антидопинг назорати ва мониторинги соҳаларини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда, хусусан:

  • допинг-тест ва допинг назоратини ташкил қилиш, спортчилар ҳақида маълумотларни тўплаш ва сақлашга оид спортчининг “биологик паспорти” (ABP) онлайн тизимини жорий этиш;
  • спортчилар учун антидопинг таълим электрон платформасини яратиш;
  • босқичма-босқич Спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформасини жорий этиш.

 

Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган ва 08.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.