Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Миллий гвардиянинг ваколатлари кенгайтирилмоқда

15.05.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 12.05.2023 йилдаги “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-842-сон Қонун имзоланди.

 

Ўзгаришларга мувофиқ, Миллий гвардия органлари ходимларига қуйидаги ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш, баённомалар тузиш юзасидан қўшимча ваколатлар берилмоқда:

  • майда безорилик;
  • совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш;
  • вояга етмаган шахсни ҳуқуқбузарлик содир этишга, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш;
  • жамоат жойларида алкоголь истеъмол қилиш. 

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.