Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Миллий қонунчилик ЖСТ келишувларига мувофиқлаштирилади

06.06.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 03.06.2024 йилдаги “Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидаги махсус (эксклюзив) ҳуқуқлар бекор қилинади:

- 2025 йил 1 январдан бошлаб:

  • “Ўзметкомбинат” АЖнинг республика ҳудудида қора металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) ҳуқуқи;
  • “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖнинг республика ҳудудида рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш ва экспорт қилиш ҳуқуқи;
  • “Ўзтрейд” АЖнинг консигнация шартларида озиқ-овқат уни ва буғдойни, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари маҳсулотларини банк кафолатлари ёки сиёсий ва тижорат хавфларидан экспорт шартномаларини суғурталаш полисларини тақдим этмасдан экспорт қилинадиган маҳсулотларни савдо уйлари манзилларига тушириш ҳуқуқи;
  • “Ўзкимёимпекс” МЧЖнинг “Ўзкимёсаноат” АЖ ташкилотлари кимёвий маҳсулотлари экспорти ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар импортини амалга оширишдаги ягона агент ҳуқуқи;

 

-2026 йил 1 июлдан бошлаб:

  • “UzGasTrade” АЖнинг табиий газни ягона экспорт қилувчи ва импорт орқали ташқи манбалардан марказлашган тартибда харид қилиш бўйича ягона оператор сифатидаги ҳуқуқи;
  • “Ўзэнергосотиш” АЖнинг электр энергиясининг экспорти ва импортини марказлашган тартибда амалга ошириш ҳуқуқи.

 

2025 йил 1 январдан бошлаб:

  • қора ва рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ва реализация қилиш, шунингдек, табиий газ ва электр энергиясининг улгуржи ва чакана савдо фаолиятларини лицензиялаш тартиби жорий этилади;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритадиган телекоммуникация операторларига халқаро Интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқи берилади.

 

2026 йил 1 июлдан бошлаб давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тақдим этилган имтиёзлар ва преференциялар, шу жумладан, маҳаллий ишлаб чиқарилган электротехника ва электромаиший маҳсулотларга нисбатан преференцияси бекор қилинади. 

 

Тегишли вазирликларга импорт қилинадиган ва ишлаб чиқариладиган акциз солиғи тўланадиган товарлар учун акциз солиғи ставкаларини қуйидаги энг охирги муддатларгача босқичма-босқич бирхиллаштириш топширилган: 

  • 2026 йил 1 январь – тамаки маҳсулотлари учун; 
  • 2027 йил 1 январь – алкоголь маҳсулотлари ва шакар учун.

 

Ҳужжат билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган, ва айримлари ўз кучини йўқотган деб хисобланган.

 

Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган ва 03.06.2024 йилда кучга кирди.

 

Саодат Усманова