Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Миллий туризм ягона платформаси ишга туширилмоқда

12.12.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 07.12.2024 йилдаги «Туризм соҳасини рақамлаштириш ва туристик хизматларни ягона платформага бирлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ВМҚ-820-сон қарори қабул қилинди.

 

Миллий туризм ягона платформаси ишга туширилмоқда. 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб синов тариқасида ишга туширилаётган платформа қуйидагиларни амалга ошириш имконини беради:

  • сайёҳларга жойлаштириш воситаларини онлайн банд қилиш ва сайёҳлар томонидан баҳолаш;
  • республикадаги туроператорлар ва турагентлар хизматлари, шу жумладан, сайёхларга гид, гид-таржимон, йўриқчи-йўл бошловчи, экскурсия етакчилари хизматларидан фойдаланиш;
  • йўналишсиз такси ва автотранспорт воситалари ижараси хизматларидан фойдаланиш;
  • автобус, авиа ва темир йўл чипталари, маданий мерос объектлари, музейлар ва бошқа диққатга сазовор жойларга кириш чипталарини харид қилиш;
  • халқаро ва миллий тўлов тизимлари орқали туристик хизматлар учун тўловларни амалга ошириш;
  • туризм соҳасига оид статистик ҳисоботларни юритиш ва реал вақт режимида таҳлил қилиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.12.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев