Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тадбиркорлар қадоқланган мева ва сабзавотларни реализация қилишда қандай янги имтиёзларга эга бўладилар Товарни қайтаришда барча муддатлар ўтгандан сўнг қандай ЭҲФ тақдим этиш керак Фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қандай қўллаш ҳамда солиқ ҳисоботида акс эттириш керак

Минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди

29.06.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 28.06.2021 йилдаги “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-5165-сон қарори қабул қилинди.

 

У билан Ўзбекистон Ҳукумати билан Венгрия Ҳукумати ўртасида минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди. У Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг 2021 йил 30 мартда Тошкент шаҳрига расмий ташрифи доирасида имзоланган.

 

Битим савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, туризм ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида, шунингдек ўзаро манфаатли бошқа йўналишларда ўзаро манфаатли минтақалараро ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантиришга кўмаклашади.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги унинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

 

ТИВга Ўзбекистон томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришномани Венгрия томонига юбориш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.