Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

МИЗ иштирокчилари учун амалдаги ва янги солиқ имтиёзлари ҳақида

15.09.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг “Махсус иқтисодий зоналар (МИЗ) иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори чиқди.

 

Инвестициялар оқимини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш ҳамда МИЗ иштирокчилари томонидан олинган имтиёз ва преференциялни сақлаш мақсадида, қарор билан қуйидагилар назарда тутилган:

 

  • 2020 йил 1 январдан бошлаб махсус иқтисодий зоналар (кейинги ўринларда - МИЗ) иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёзлар бекор бўлганлиги муносабати билан мазкур солиқ имтиёзларининг фойдаланилмай қолган қисми 2020 йил 1 октябрга қадар МИЗ иштирокчилари учун тўлиқ қўлланилади. Бунда ушбу имтиёзлар улар реестрга киритилган пайтдан эътиборан улар томонидан киритилган инвестициялар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддатларда амал қилиши мумкин;
  • МИЗ иштирокчиларига 2021 йил 15 сентябрдан бошлаб маҳсулот ишлаб чиқаришда ва ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни импорт қилганда ҚҚС ва божхона божини фоизлар ҳисобланмаган ва уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 120 кунгача муддатга кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш тақдим этилади.

 

Шу билан бирга қарор билан Молия вазирлиги ва ДСҚга МИЗ бўйича илгари қабул қилинган норматив ҳужжатларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш, шунингдек МИЗ иштирокчиларига улар томонидан киритилган инвестициялар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда фойда солиғи бўйича имтиёзлар бериш ҳамда МИЗ фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш топширилди.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 15.09.2021 йилда эълон қилинди.

 

Жорилла Абдуллаев, экспертимиз.


Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48