Президент томонидан 19.03.2025 йилдаги "Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-51-сон Фармон қабул қилинди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентликлар ва марказлар, вилоят ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларини хизматлари учун рағбатлантириш тизими жорий этилмоқда.
Бу ерда рағбатлантиришнинг батафсил шартлари ва миқдорлари билан танишиш мумкин.
Шунингдек, 2025 йил 1 сентябрдан:
• умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга оширилади;
• умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга оширилади;
• мактабгача таълим ташкилотлари I ва II гуруҳ директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари уларни орган директори ўринбосари лавозими базавий тариф ставкаларига тенглаштириш йўли билан оширилади.
2026 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларининг директорлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан директорлар ва уларнинг ўринбосарлари учун КРІ натижаларига қараб базавий тариф ставкаларига мос равишда 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.03.2025 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев