Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Муаллифлик ҳуқуқларини бузганлик учун жарималар жорий этилмоқда

06.05.2019

Рус тилида ўқиш

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишга йўналтирилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди (2.05.2019 йилдаги ЎРҚ-534-сон Қонунга қаранг).

 

Биринчидан, маҳсулот белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгиси эгасининг ҳуқуқларини бузганлик учун амалдаги моддага (МЖТКнинг 177-моддаси) тузатиш киритилди. Тузатишлар кучга киргач, у товар келиб чиққан жой номидан ёки фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланишни ҳам қамраб олади.  

 

Жарималар оширилиб, фуқаролар учун 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача (ҳозир – 1 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача), мансабдор шахслар учун эса 10 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача (ҳозир – 3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача) миқдорни ташкил этади. Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганлиги учун жарималар жорий этилмоқда. Бу ҳолда фуқароларга 10 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга эса 20 ЭКИҲдан 30 ЭКИҲгача миқдорда жарима солинади.  

 

Иккинчидан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни, шунингдек ихтирога, фойдали моделга ва саноат намунасига бўлган ҳуқуқларни бузганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилмоқда (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш

Ихтирога, фойдали моделга ва саноат намунасига бўлган ҳуқуқларни бузиш

Ҳуқуқбузарлик

Жарима миқдори

Ҳуқуқбузарлик

Жарима миқдори

Асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, худди шунингдек асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини такрорлаш, тарқатиш, барчанинг эътиборига етказиш ёхуд асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг нусхаларида уларнинг тайёрловчилари ҳақида, уларни ишлаб чиқариш жойлари тўғрисида, шунингдек муаллифлик ҳуқуқининг ва турдош ҳуқуқларнинг эгалари ҳақида ёлғон ахборотни кўрсатиш

фуқароларга – 1 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача

мансабдор шахсларга  – 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача

 

Тегишли патентланган ихтирони, фойдали моделни, саноат намунасини ўз ичига олган маҳсулот ёки буюмни рухсатсиз тайёрлаш, қўллаш, импорт қилиш, сотишга таклиф этиш, сотиш, фуқаролик муомаласига бошқа йўсинда киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш, шунингдек ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулни қўллаш ёхуд бевосита ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усул билан тайёрланган маҳсулотни фуқаролик муомаласига киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш

фуқароларга – 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача

мансабдор шахсларга  – 10 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача

 

 

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса

фуқароларга – 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача

мансабдор шахсларга  – 10 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса

фуқароларга – 10 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача

мансабдор шахсларга  – 20 ЭКИҲдан 30 ЭКИҲгача

 

Асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхалари, шунингдек уларни такрорлаш ҳамда тарқатиш учун фойдаланиладиган материаллар ва ускуналар ҳамда бошқа ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроллари мусодара қилинади.

 

Мазкур тоифадаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилади. Бундай ҳуқуқбузарликни илк бор содир этган, ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан бошлаб 30 кунлик муддатда ихтиёрий равишда йўл қўйилган ҳуқуқбузарликларни бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарни қоплаган ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий иш қўзғатилмайди, бошлангани эса – тўхтатилади. 

 

Қонун "Халқ сўзи" газетасида чоп этилган, ўзгартиришлар 4.08.2019 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.

 



 

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум