Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.2024 йилдаги «Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилиши муносабати билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 603-сон қарори қабул қилинди.
2024 йил 1 октябрдан бошлаб ўрнатилган тартибга кўра:
- оилавий корхоналар, ҳунармандлар, диний ташкилотлар, ётоқхоналар, уй-жой мулкдорлари ширкати ҳамда кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотларга уларнинг ихтиёрига кўра солиқ ва бошқа имтиёзларни сақлаб қолган ҳолда электр энергияси учун тўловларни II ёки III тариф гуруҳларида амалга оширишга рухсат берилади.
- ёқилғи-энергетика ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ қоидабузарликлар бўйича ундирилган зарар суммасининг Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг махсус мақсадли ҳисобварағига келиб тушган қисмидан 20 фоизи ноқонуний фойдаланиш ҳолатини фош этишда ташаббус кўрсатган органга ҳамда 10 фоизи Бош прокуратуранинг ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
- ёқилғи-энергетика ресурсларини иқтисод қилиш режалари бажарилишини таъминлаган ҳамда ҳуқуқбузарликка қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этган прокуратура органлари ходимлари Бош прокуратуранинг ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ҳар ойда ходим иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.09.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев