ИТИнинг илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари қайта индексацияланди (29.11.2019 йилдаги 3104-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган ҳужжатга қаранг).
Бу август ойида бюджетдан молияланадиган ташкилотлар ходимларининг иш ҳақи оширилганлиги билан боғлиқдир. Эслатиб ўтамиз, ўша пайтдаги индексация 10%ни ташкил этган. Юқорида айтиб ўтилган ходимларнинг маоши ҳам шундай тартибда оширилган. Бу пулда қуйидагича ифодаланади.
1 августдан бош муҳандиснинг базавий лавозим маоши 4 029 300 сўмни, бош конструктор ва технологники – 3 575 550 сўмни ташкил этади. Қуйи лавозимлардаги мутахассисларнинг маоши меҳнат стажига қараб белгиланади (қуйидаги жадвалга қаранг).
Лавозим номи |
Базавий лавозим маоши миқдорлари 2019 йил 1 августдан бошлаб тегишли фаолият соҳасидаги стажига қараб (сўм): |
||
2 йилдан кам |
2 йилдан 5 йилгача |
5 йилдан кўп |
|
Етакчи муҳандис, етакчи конструктор, етакчи технолог |
— |
2 867 500 |
3 049 200 |
Олий маълумотли мутахассислар (муҳандислар, конструкторлар, технологлар) |
1 796 850 |
1 960 200 |
2 087 250 |
Ўрта маълумотли мутахассислар (муҳандислар, конструкторлар, технологлар) |
1 524 600 |
1 651 650 |
1 760 550 |
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида 29.11.2019 йилда эълон қилинган.
Олег Заманов.