Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2022 йилдаги «Давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги № 582-сон қарори қабул қилинди
Низомга кўра,:
- малака ошириш курсларига мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, ижрога юбориш, мурожаатлар бўйича ҳисоботларни юритиш ва кўриб чиқишни назорат қилувчи таркибий бўлим, бўлинма ёки гуруҳнинг раҳбарлари ва ходимлари юборилади;
- малака ошириш курслари Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академисия ва унинг филиаллари ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида тўлов шартнома асосида ташкил этилади;
- малака ошириш курсида ўқиш учун ҳаражатлар ходим фаолият юритаётган ташкилотнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади;
- ходимнинг малакаси ҳар уч йилда оширилади;
- малака ошириш ўқув муассасасида, ходимнинг иш жойида ёки масофавий тарзда ўтказилиши мумкин;
- малака ошириш якуни бўйича имтиҳондан муваффақиятли ўтган ходимларга сертификат, имтиҳонда салбий натижа кўрсатган ходимларга тегиши маълумот берилади.
Хужжат Қонун хужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.10.2022 йилда кучга кирди.
Собир Нурбердиев.