Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Мувофиқликни баҳолаш бўйича ваколатли органлар реестрга киритилади

03.08.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси Синов лабораторияларининг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлади (28.07.2020 йилдаги 456-сон ВМҚга қаранг).

 

Ҳужжат Президентнинг "Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида" 2019 йил 15 августдаги ПҚ-4419-сон қарорини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган.

 

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:

 

а) техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш (маъқуллаш) фақат қуйидаги синов лабораторияларига нисбатан амалга оширилади:

 

  • шахсий (ишлаб чиқариш) эҳтиёжлари учун ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотлар ва/ёки кириб келаётган хомашё, материаллар ёки тайёр маҳсулотларни синовдан ўтказувчи ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар лабораториялари;
  • маҳсулотлар, ишлаб чиқариш жараёни ва хизматларни сертификатлаштириш жараёнида иштирок этишга даъво қилмайдиган лабораториялар;

 

б) қонунлар, Президентнинг ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан маълум бир соҳа ёки йўналишдаги маҳсулотлар, ишлаб чиқариш жараёнлари ва хизматларнинг мувофиқлигини баҳолаш ишларини олиб бориш учун ваколатли этиб белгиланган давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳузурида ташкил этиладиган мувофиқликни баҳолаш органлари мувофиқликни баҳолаш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади. Уларга юкланган вазифалар ва фукцияларга боғлиқ равишда белгиланган тартибда маъқуллаш ёки аккредитация тартиб-таомилидан ўтадилар;

 

в) мувофиқликни баҳолаш бўйича ваколатли ва маъқулланган органларнинг реестрини юритиш ва янгилаш Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги "Аккредитация маркази" давлат унитар корхонасига юкланади;

 

г) лабораториялар учун маъқуллаш тартибидан ўтиш ихтиёрийдир, ушбу қарорда назарда тутилган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида мажбурийлиги белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

 

Шунингдек, қуйидагилар белгиланди:

  • мувофиқликни баҳолаш бўйича органлар идоравий мансублигидан, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва фаолияти ихтисослиги туридан қатъи назар аккредитациядан ўтишдан манфаатдор бўлсалар, аккредитациядан ўтиш ҳуқуқига эгадирлар;
  • амалдаги аккредитация тўғрисидаги гувоҳномалар лабораторияларнинг ёзма мурожаатларига асосан техник жиҳатдан малакалилигини қўшимча баҳоламасдан уларнинг амал қилиш муддатига маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳномаларга бепул қайта расмийлаштирилиши мумкин;
  • миллий аккредитация тизимининг белгисидан фойдаланиш, шунингдек, аккредитацияга ҳавола қилиш ҳуқуқи фақат аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш бўйича органларга берилади.

 

"Ўзстандарт" агентлиги бир ой муддатда мувофиқликни баҳолаш бўйича ваколатли органларнинг реестрини шакллантириш ва кейинчалик Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги "Аккредитация маркази" ДУКнинг расмий сайтида эълон қилиш топширилди.

 

Шунингдек, Низомда:

  • маъқуллаш талаблари ва шартлари;
  • лабораторияларни маъқуллаш тартиби;
  • маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тиклаш, тугатиш, уни қайта расмийлаштириш тартиби;
  • маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши;
  • маъқуллаш соҳасини кенгайтириш ва қисқартириш;
  • Марказ хизматлари учун ҳақ тўлаш тартиби;
  • маъқулланган лаборатория ҳужжатларини долзарблаштириш;
  • апелляцияларни кўриб чиқиш ёзилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.07.2020 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50