Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Мувофиқликни баҳолашда – янги тартиблар

19.08.2019

Рус тилида ўқиш

 

2020 йил 1 январдан бошлаб мувофиқликни баҳолаш тизимида янги қоидалар амал қилишни бошлайди, синов лабораториялари комплекси қайта ташкил этилади (15.08.2019 йилдаги ПҚ-4419-сон қарор).

 

Энг аввало, “Ўзстандарт” агентлигининг Республика синов ва сертификатлаштириш маркази “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат корхонасига (“UzTest” ) айлантирилади. Тегишинча, ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари ўрнига “UzTest” филиаллари пайдо бўлади.

 

Пойтахтда эса халқаро ташкилотларнинг (ISO, IEC, UNECE, EN, CODEX STAN) стандартлари, талаб ва меъёрларига мувофиқ маҳсулотларнинг синовларини тўлиқ амалга оширадиган замонавий синов ва назорат лабораторияларидан иборат Синов ва назорат комплекси очилади. Махсус синовлар билан бир қаторда бу ерда “Ўзстандарт” агентлигининг ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг буюртмалари (иш режалари)га асосан давлат назорати билан боғлиқ синовлар (ўсимликлар карантини хизмати ва фармацевтика маҳсулотлари бундан мустасно) амалга оширилади.

 

Бундан ташқари, келгуси йилдан бошлаб қуйидаги янгиликлар амалиётга жорий этилади (ўсимликлар карантини хизмати ва фармацевтика маҳсулотларига татбиқ этилмайди):

биринчидан, аккредитация қилинган синов лабораториялари маҳсулот синовларини “Ўзстандарт” агентлиги расмий сайтида жойлаштирилган синов дастурлари асосида ўтказади;

иккинчидан, бир турдаги маҳсулотга нисбатан тасдиқланган синов дастурини 2 та ва ундан ортиқ хусусий синов лабораториялари тўлиқ халқаро талаблар асосида ўзлаштирган тақдирда, давлат органлари тизимига кирадиган синов лабораториялари томонидан мазкур маҳсулотнинг синови фақат давлат мониторинги ҳамда назорати мақсадларида амалга оширилади;

учинчидан, маҳсулот сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи рухсат берувчи ҳужжатлар ва мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш идоравий бўйсунувидан қатъий назар аккредитация қилинган синов лабораторияларида ўтказилган ижобий синов натижаларига асосан амалга оширилади;

тўртинчидан, аккредитация қилинган синов лабораториялари халқаро стандартларга асосан янги синов услубини ўзида жорий этса, 3 ой ичида аккредитация доирасини кенгайтириш мажбуриятини олган ҳолда ушбу услуб бўйича мувофиқликни баҳолаш ишларини амалга оширишларига рухсат этилади. Янги синов услубларини қўллашга аккредитация соҳасини кенгайтириш учун тақдим этилган буюртма асос бўлади;

бешинчидан, мувофиқлиги тасдиқланиши шарт бўлган маҳсулотлар синовини амалга оширмайдиган ва ташкилотларнинг ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ташкил этиладиган синов лабораторияларини аккредитация қилиш ўрнига уларнинг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш тартиби жорий этилади.

 

Бу ҳали ҳаммаси эмас. 2020 йилдан бошлаб:

  • давлат харидларида, биржа савдоларида иштирок этиш ҳамда имтиёз ва преференциялар олиш учун корхона ва ташкилотлар ўзлари таклиф этаётган маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаши керак бўлади;
  • импорт қилувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловни базавий ҳисоблаш миқдорининг 50%и миқдорида қатъий белгиланади;
  • сертификатлаштириш идоралари ўз брендларини яратишлари мумкин, улардан шартнома асосида фойдаланиш мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум