Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботни жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин

Нанотехнологияларни ривожлантириш билан махсус Марказ шуғулланади

02.05.2018

Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2018 йилдаги 311-сон қарори билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази ташкил этилмоқда.

 

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб белгиланди:

  • фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни, шунингдек, нанотизимлар, наноматериаллар ва нанотехнологиялар соҳасида инновацион лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш, нанотехнологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва амалга оширишда қатнашиш, нанотехнологиялар ривожланишининг замонавий халқаро тенденцияларини таҳлил қилиш;
  • жамоавий фойдаланиладиган лаборатория фаолиятини ташкил этиш ва таъминлаш, олий таълим муассасаларида Марказнинг моддий-техника базасини нанотехнология соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган замонавий илмий ускуналар билан мустаҳкамлаш;
  • нанотехнологиялар соҳасида инновацияларни амалга ошириш мақсадида олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот муассасалари, хўжалик бошқаруви органлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар ва хусусий сектор билан ҳамкорлик қилиш;
  • фундаментал ва амалий илм-фанни ўқув-тадқиқот, бакалавриат ва магистратура талабаларининг лаборатория ва курс ишларини, ишлаб чиқариш ва малакавий амалиётларни бажариш учун лаборатория базасидан фойдаланишни назарда тутган ҳолда, ўқув-методик ишлар даражасини янги ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари яратишда иштирок этиш орқали таълим жараёнининг барча босқичлари билан ҳамкорлигини таъминлаш;
  • халқаро алоқаларни ўрнатиш, нанотехнологиялар соҳасида ҳамкорликда халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва бажариш, халқаро илмий анжуманлар ва симпозиумларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш;
  • нанотехнологиялар соҳасида магистр ва докторантлар тайёрлашда илмий-методик ёрдам кўрсатиш.


Марказ Ўзбекистон Миллий университетининг Тошкент ш., Олмазор тумани, Университет кўчаси, 4-уй манзилидаги физика факультети биносига жойлаштирилади.

 

Университет ректорига, зарурат бўлганда, Марказ тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.  Марказ ходимларига республика илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Марказни замонавий илмий жиҳозлар билан таъминлаш учун халқаро молиявий ташкилотлар кредитларини жалб этиш чораларини кўриш топширилди.

 

Марказ фаолиятини ташкил қилиш ва ривожлантириш, уни замонавий илмий ускуналар билан жиҳозлаш, илмий фаолиятини ўқув жараёни билан интеграциялаш бўйича биринчи навбатдаги чоралар режаси уч ой муддатда тасдиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.04.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



Олег Гаевой.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-19
  • USD:12861.83 (+0.00) сум
  • EUR:13497.20 (+0.00) сум
  • RUB:125.47 (+0.00) сум