Вазирлар Маҳкамасининг 7.11.2018 йилдаги 920-сон қарори билан Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, 27.07.2018 йилдаги ПФ–5490-сон Фармонда назорат қилувчиларни аттестациядан ўтказиш тартибини тасдиқлаш назарда тутилган эди. Илгари ҚҲТБТ порталида мазкур низом лойиҳаси муҳокама қилинган эди (шарҳга қаранг). ССП ўз экспертизаси якунларига кўра унга доир фикр-мулоҳазалари ва таклифларини киритган эди.
Бироқ ҳужжатнинг тасдиқланган таҳрири лойиҳадан деярли ҳеч нимаси билан фарқланмайди. Бунинг устига, қабул қилинган ҳужжат билан амалдаги тартиб тубдан ўзгартирилмаган, бироқ унинг айрим жиҳатларига аниқлик киритилган ва «техник» тусдаги баъзи тузатишлар назарда тутилган.
Аттестациядан ўтказиш формати ва механизми билан бу ерда батафсил танишиб чиқиш мумкин, уни ўтказишга доир кўргазмали схема эса бу ерда берилган.
Шуни ҳам қайд этиб ўтамизки, назорат қилувчи орган ходимини тадбиркорлик субъектини текширишга қўйиш учун аттестацияни ўтказиш якунларига кўра бериладиган махсус гувоҳнома мавжуд бўлиши шарт ҳисобланади («Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддаси 2-қисмига қаранг).
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.11.2018 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.