Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида Вазирлар Маҳкамасининг “2017 йил учун давлат статистика ишлари Дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- НҲҲ лойиҳалари: 2017 йил учун статистика ишлари
НҲҲ лойиҳалари: 2017 йил учун статистика ишлари
14.11.2016
![](/img/mw250/11/c5/8dd8f5f5ff83f54359b972c198e1.png)
Ҳужжатда қуйидаги асосий йўналишлар бўйича ишларни амалга ошириш режалаштирилган:
I. Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа ҳолатини ва ривожланишини тавсифловчи статистик кўрсаткичларни тайёрлаш
Бу ерда қуйидагилар инобатга олинади:
- макроиқтисодий кўрсаткичлар ва иқтисодий баланслар;
- нархлар ва тарифлар;
- иқтисодиёт тармоқлари фаолиятининг асосий кўрсаткичлари;
- ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолияти ва б.
II. Давлат статистикаси соҳасида фаолиятни мувофиқлаштириш ва функционал тартибга солиш, норматив ва методологик асосларини такомиллаштириш
Ушбу йўналиш доирасида қуйидагилар назарда тутилган:
- статистик дастакларни ривожлантириш, ахборот технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш ва ўқитиш;
- бошқа вазирликлар, идоралар (Давстатқўмдан ташқари), ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган статистика ишлари рўйхатини белгилаш.
Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, у ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз
.