Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Нодавлат профессионал таълим ташкилотлари учун талаблар соддалаштирилди

28.10.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.2022 йилдаги “Нодавлат секторда профессионал таълимни ривожлантиришга шарт-шароитлар яратилиши ҳамда педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 612-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

  • Нодавлат профессионал таълим ташкилотлари учун давлат мулки объектларини ижарага олишнинг энг кўп муддатини 5 йилдан 10 йилгача узайтириш;
  • нодавлат таълим ташкилотларининг профессионал таълим хизматларини кўрсатиш учун банкдаги ҳисобварағига қўйиладиган маблағ миқодорининг 50 минг АҚШ долларидан 25 минг АҚШ долларга қисқартириш орқали лицензия талаблари ва шартларини соддалаштириш.

 

Шунингдек, спорт мусобақалари ва олимпиада ғолиблари ва совриндорларини тайёрлаган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ўқитувчилари (йўриқчилари)га малака тоифаси (лавозим)ларини тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказмасдан) бериш ҳолатлари кенгаймоқда:

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.10.2022 йилдна кучга кирди.

 

Cобир Нурбердиев.

 


Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48