Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнеснинг мавсумий хусусиятида амортизацияни ҳисоблашнинг қайси усулидан фойдаланиш керак Ижаранинг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ижарага берувчининг даромадларидан ЖШДС қандай ушлаб қолинади Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади

Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш ташкил этилди

06.05.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.2021 йилдаги “Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 257-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш (кейинги ўринларда - Идоралараро кенгаш) таркиби;
  • Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш тўғрисида низом.

 

Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Идоралараро кенгаш раиси ҳисобланади. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги - унинг ишчи органи.

 

Низом Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, унинг фаолияти тартиби, шунингдек унинг самарадорлигига доир талабларни белгилайди.

 

Қуйидагилар Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг соғлиғини тиклаш, уларни реабилитация қилиш, ижтимоий ҳимоя қилиш ва ҳуқуқларини таъминлашга доир давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этиш;
  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиши, уларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, меҳнат қилиши ва бандлигига кўмаклашиш;
  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ва давлат ҳаётида тўла ҳуқуқли тарзда иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратишда иштирок этиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.