Президентнинг 17.01.2024 йилдаги ПФ-14-сонли «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
2024 йил 1 майдан бошлаб:
- Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилади;
- дарё бўйлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини қазиб олиш ҳуқуқини фақат «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали реализация қилиш;
- дарё бўйлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини қазиб олишни тақиқлаш ва тоғли ёки тоғолди ҳудудларда (қуруқликда) жойлашган муқобил кон участкаларида қазиш ишларини ташкил этиш тақиқланади.
Мораторий даврида дарё бўйлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.
Экология вазирлигига қўшимча вазифалар юклатилди:
- дарё ўзанларидан қум-шағал материалларини қазиб олиш тартибини бузган шахсларга нисбатан мониторинг юритиш, доимий рейдлар ўтказиш ва чоралар кўриш;
- дарё бўйлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини қазиб олиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган барча субъектлар томонидан тегишли мажбуриятларнинг бажарилишини қатъий назоратга олиш.
2024 йил 1 апрелга қадар тоғли ва тоғолди ҳудудларида муқобил норуда фойдали қазилма конлари ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.01.2024 йилдан кучга кирди.