Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2165-7, 2017 йил 23 январь) билан Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Нотариус лавозимига номзодлар учун имтиҳонлар мураккаблаштирилди
Нотариус лавозимига номзодлар учун имтиҳонлар мураккаблаштирилди
31.01.2017

Эндиликда талабгорларга танловнинг биринчи босқичида 50 та тест саволини ечиш учун 60 дақиқа (илгари – 100 дақиқа) берилади.
Шунингдек танловнинг иккинчи босқичида билетдаги 5 та саволга ёзма жавоб ёзиш ва оғзаки жавобга тайёрланиш учун 1,5 соат (илгари – 2 соат) вақт ажратилади.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 30 январда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.
Мавзуга оид материаллар:
Нотариусликка номзодлар учун лавозим олиш тартиби ўзгартирилди
Қонунга хилоф равишда рад этганлик учун нотариус жавоб беради
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади