Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Нотариусликка номзодлар учун лавозим олиш тартиби ўзгартирилди

05.01.2016

Адлия вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 29 декабрда 2165-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ҳужжатга кўра 2016 йил 1 июлдан бошлаб нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказишда тест синовлари жорий этилади.

 

Шу муносабат билан талабгорлар ёзма-оғзаки имтиҳонгача тест синовидан ўтади. У талабгорларнинг ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий жабҳалардаги, хорижий тиллар ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги билим даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

 

Тест синови 50 та саволдан иборат.

 

Тест синовида олинган баллар ёзма-оғзаки имтиҳон балларига қуйидаги тарзда қўшиб берилади:

 

40-50 та тўғри жавоб учун – 5 балл;

 

30-39 та тўғри жавоб учун – 4 балл;

 

25-29 та тўғри жавоб учун – 3 балл.

 

25 тадан кам бўлган тўғри жавоб учун балл қўшиб берилмайди.

 

Тест синовида қатнашмаган талабгорлар ёзма-оғзаки имтиҳонга қўйилмайди.

 

Агар талабгор тест синовини топширишдан бош тортса, у 6 ой давомида кейинги танловларга қўйилмайди. Танлов варақасини топширгунга қадар ёзма-оғзаки имтиҳонда қатнашишни давом эттиришдан бош тортилганда ҳам ҳудди шундай муддат ўрнатилган.

 

Илгари у бир йилни ташкил этарди.

 

Тест синови жараёни видеотасвирга олиниб, у эътирозлар бўлганда фойдаланиш учун бир йил давомида сақланади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Буйруқ 2016 йил 1 июлдан кучга киради.

 


 *   *   *

 

Адлия вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 29 декабрда 2149-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ўрнатилишича, бир нотариусга 2 ва ундан ортиқ стажёрни бириктиришга йўл қўйилмайди.

 

Эндиликда адлия бошқармаси раҳбари томонидан стажировка ўташнинг ҳар ярим йиллик режаси тасдиқланади. Илгари стажировка ўташнинг йиллик режаси тасдиқланарди.

 

Аввалгидек, стажёр ўз фаолиятини нотариус раҳбарлигида, унинг алоҳида топшириқларини бажарган ҳолда амалга оширади. Бунда аниқлаштирилишича, стажёрни нотариал фаолият билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга жалб этишга йўл қўйилмайди.

 

Белгиланишича, адлия бошқармаси ҳар чоракда Адлия вазирлигига стажёр томонидан стажировка ўташ режаси бажарилишининг ҳар ойлик мониторинги тўғрисидаги маълумотни тақдим этиб боради.

 

Илгаригидек, стажёр стажировка тугагандан сўнг бир ойлик муддат ичида малака имтиҳонини топшириш учун тегишли ҳужжатларни топшириши шарт. У узрли сабаблар (касаллик, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, ҳарбий йиғинларга чақирилганлик ва шу кабилар) бўлганда ушбу муддат ўтгандан сўнг ҳужжатларни топшириши мумкин. Шу билан бирга, эндиликда стажёрнинг малака имтиҳонини топшириш учун ҳужжатларни ўз вақтида топшириши учун стажировка раҳбарининг масъулияти назарда тутилган. Илгари стажёрнинг бир ойлик муддат ичида малака имтиҳонини топшириш учун ҳужжатларни топширмаганлиги стажировканинг бекор бўлишига асос ҳисобланарди, узрли сабаблар бундан мустасно. 

 


Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 31 декабрдаги 52-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 


 *   *   *

 

Адлия вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 29 декабрда 2151-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


 

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари нотариал идорада стажировкадан ўтган шахслардан малака имтиҳонларини қабул қилиш мақсадида ташкил этилади.

 

Белгиланишича, малака комиссияси мажлисларининг холислигини таъминлаш мақсадида, заруратга қараб, уларда Адлия вазирлиги Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси ходимлари овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этиши мумкин.

 

Эндиликда малака комиссиясининг раиси мажлис ўтказилишидан камида 15 кун (илгари – 10 кун) олдин унинг санаси, вақти ва жойини белгилайди ҳамда бу ҳақда талабгорлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этган ҳолда Адлия вазирлиги Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармасини хабардор қилади.

 

Шунингдек ўрнатилишича, малака имтиҳони Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган имтиҳон билетлари асосида ўтказилади. Бунда имтиҳон билетлари адлия бошқармасига малака комиссияси мажлиси ўтказиладиган куни етказилади. Илгари имтиҳон билетлари адлия бошқармаси томонидан тасдиқланган рўйхатдаги саволлардан тузилиши назарда тутилганди.


 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 31 декабрдаги 52-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 


Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48