Вазирлар Маҳкамасининг 14.09.2023 йилдаги “Нотариуслар ва кадастр органларининг идоралараро ҳамкорлиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 470-сон қарори қабул қилинди.
Ўзгартиришларга кўра:
- нотариуслар билан маълумот алмашинувида ер участкаси ва кўп йиллик дов-дарахтлар тўғрисидаги маълумотлар хам тақдим этилади;
- турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлашда нотариусга кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилдини тақдим этиш амалиёти бекор қилинади
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.09.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев