Адлия вазирининг “Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруғи имзоланди (19.12.2022 йилда рўйхатга олинган, рўйхат рақами 3235-3).
Унга мувофиқ, Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзига нисбатан битта ҳужжатни берганлик учун нотариуслар томонидан БҲМнинг 5% гачамиқдорида тўлов ундирилиши мумкин (бугунги кунда – 15 минг сўм).
Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.12.2022 йилда кучга кирди.
Собир Нурбердиев.