Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Нотижорат ташкилотлари бошқа даромадлардан солиқ тўламайди

09.01.2017

Нотижорат ташкилотларининг фаолиятида ҳам доим солиқ бўйича кўплаб саволлар юзага келади. Ушбу мақолада – мазкур ташкилотларда солиқ солишга тааллуқли қонунчиликдаги янгиликлар хусусида тўхталамиз.

СКга мувофиқ нотижорат ташкилотлари (кейинги ўринларда – НТТ) ўзининг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (СКнинг 126-моддаси) ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи (СКнинг 295-моддаси) тўловчилари ҳисобланмайди. Аммо тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлардан улар ушбу турдаги солиқларни умумбелгиланган тартибда тўлашлари даркор.

 

Бунда амалиётда СКнинг 132-моддасида кўзда тутилган  бошқа даромадлар НТТ учун тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар ҳисобланадими ёки йўқми, деган саволлар уларда юзага келган.

 

Солиқ кодексининг 126257265279 ва 295-моддаларига киритилган қўшимчаларнинг аниқлаштиришича,  СКнинг 132-моддасида кўзда тутилган бошқа даромадларга НТТ учун тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар сифатида қаралмайди.

 

Бироқ мол-мулкни оператив ва молиявий ижарага беришдан олинган даромадлар, шунингдек, роялти тарзидаги даромадлардан НТТ фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлаши керак бўлади.

 

Мол-мулкни оператив ижарага бериш, шунингдек, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқни бериш ёки улардан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш 2017 йилнинг 1 январидан НТТлар учун ҚҚС бўйича солиқ солинадиган оборот ҳисобланади. Бу СКнинг 197-моддасига киритилган қўшимчаларда назарда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, НТТ Ўзбекистон Републикаси норезидентларидан олинадиган ишлар ва хизматлар, шунингдек, республика ҳудудига товарларни импорт қилиш қисмида ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Уларнинг дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларига эса тўлов манбаида белгиланган тартибда солиқ солинади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Музаффар Мирзағаниев,
экспертимиз.

 

 

 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48