Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижаранинг энг кам ставкалари: Ўзбекистонда қўллаш тартиби 2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кириши ва транзити бўйича йиғимлар ставкалари тасдиқланди 2025 йил январь ойи учун бош бухгалтер режаси 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

«Нукус-фарм» ЭИЗ қайта ташкил этилди

10.09.2019

Рус тилида ўқиш

Энди у янги вазифалар ва фаолият йўналишларига эга «Нукус» ЭИЗга айланди (4.09.2019 йилдаги ПФ-5809-сон Фармонга қаранг).


Қуйидагилар унинг вазифа ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

  • ташқи бозорларда талаб кучли бўлган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш;
  • Қорақалпоғистон Республикасининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан, шу жумладан кейинчалик қайта ишлаш мақсадида доривор ўсимликлар хом ашёсини ўзига хос табиий шароитларда етиштириш имкониятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш;
  • мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, шунингдек, тўқимачилик, пойабзал ва чарм-галантерея, озиқ-овқат, электротехника, машинасозлик, автомобилсозлик, кимё саноати, қурилиш материаллари тармоқларида, биринчи навбатда белгиланган тартибда ташкил этилган плантацияларда етиштирилган доривор ўсимликлар хом ашёси ва доривор препаратлар (субстанциялар) негизида юқори қўшилган қийматли замонавий фармацевтика маҳсулотлари ва дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича янги корхоналар ташкил этиш; 
  • маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш, шунингдек, саноат кооперациясини ривожлантириш асосида эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари ўртасида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;
  • «Нукус» ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш, шунингдек, ушбу ҳудудда сифатли логистика хизматлари кўрсатиш бўйича замонавий инфратузилмани шакллантириш;
  • «Нукус» ЭИЗнинг ихтисослашган кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб, юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан уларнинг «Нукус» ЭИЗ ҳудудида жойлашган корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётини ўташи орқали тайёрлашда қатнашиш;
  • доривор ўсимликлар хом ашёси интродукцияси ва культивациясини ўрганиш бўйича тажриба-синов лабораторияларига эга илмий-тадқиқот марказларини ташкил этиш.

 

«Нукус» ЭИЗнинг фаолият юритиш муддати 30 йилни ташкил этади ва ушбу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин. Ҳудудда алоҳида солиқ ва божхона тартиблари амал қилади. Иштирокчиларга Президентнинг 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармонининг 34 ва 5-бандларида  назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилади. Бунда «Нукус-фарм» ЭИЗ иштирокчилари қўшимча тартиб-таомиллардан ўтмаган ҳолда, «Нукус» ЭИЗ иштирокчиси мақомига эга бўлади ва уларнинг имтиёз ва преференциялари сақлаб қолинади.

 

Янги эркин иқтисодий зона ҳудуди чегаралари 2 ой муддатда белгиланади, 3 ой муддатда эса бош режа ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

 

«Нукус-фарм» ЭИЗ дирекциясида ҳам тегишли ўзгаришлар рўй берди – у ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланиб қайта номланди, унга янги зона фаолиятини оператив бошқариш функцияси юклатилди.

 

Яқин кунларда «Нукус» ЭИЗда импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган турли тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни жойлаштириш дастурлари ишлаб чиқилади. Дастурларга муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-27
  • USD:12920.48 (+0.00) сум
  • EUR:13436.01 (+0.00) сум
  • RUB:130.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52