Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Нукус шаҳрида опера санъати мактаб-интернати ташкил этилади

06.10.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 30.09.2020 йилдаги “Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этиш тўғрисида” 595-сон қарорни қабул қилди.

 

Опера санъатининг кўп асрлик ижро йўлларини пухта ўзлаштириш ва опера санъати бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 24-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби негизида опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади.

 

Мактаб-интернат учун қўшимча бино ва иншоотлар, шу жумладан, 100 ўринли ётоқхона ва ошхона, 120 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилади.

 

Мактаб-интернат Маданият вазирлиги тизимидаги давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаси ҳисобланади.

 

Ҳар йили 25 нафардан ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади:

  • 2021/2022 ўқув йилида 5, 6 ва 7-синфларга;
  • 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб — 5-синфга.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.09.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.