Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Нуронийлар билими ва тажрибасидан камбағалликка қарши курашда фойдаланадилар

28.11.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 25.11.2024 йилдаги "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-405 сонли  қарори қабул қилинди.

 

Катта авлод вакилларининг билими ва тажрибасидан фойдаланиш учун фаол нуронийлар камбағалликка қарши курашиш дастурини амалга оширишга, шунингдек, маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини ва ижтимоий-маърифий муҳитни шакллантиришга жалб этилади.

 

Хусусан, беш камбағал оилага уч фаол нуроний бириктирилади, уларга "маҳалла еттилиги" томонидан бевосита ёрдам кўрсатилиши режалаштирилмоқда.

 

Фаол нуронийлар фаолиятининг асосий йўналишлари:

  • хонадон томорқасидан самарали фойдаланишга кўмаклашиш;
  •  кўчма дўконни, кичик ишлаб чиқариш ускуналарини ва бошқа зарур техник воситаларини бўлиб тўлаш шарти билан ижарага олишга ёрдам бериш;
  • камбағал оила фарзандларини уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, маҳаллалардаги ҳунарманд ва усталарга шогирдликка бириктириш, шунингдек, ушбу оилаларнинг таълим муассасаларида ўқиётган фарзандларини ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари билан таъминлаш;
  • оиланинг ижтимоий шартномадаги  мажбуриятларини бажариши устидан жамоатчилик назорати ўрнатилишини ташкил этиш;
  • маҳаллада пиёда юриш маданиятини тарғиб қилиш;
  • хонадонларнинг санитария ҳолатини яхшилашга ва тозаликни сақлашга, оила аъзоларини зарарли одатлардан воз кечишига чақириш;
  • кекса ёшдаги фуқаролар учун мос келадиган спорт тадбирларини ташкил этиш.

 

Ҳар бир маҳаллада "Нуронийлар ва ота-оналар кенгаши"ни ташкил этиш белгиланган. Фаол нуронийлар камбағал оилаларга олти ойга бириктирилади, улар ойига МҲЭКМнинг 50 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.

 

Фаол нуронийлар тавсияси асосида қуйидаги харажатлар "Нуроний" жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади:

  • камбағал оила фарзандларининг  таълим олишлари учун қулай шароит яратиш мақсадида ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини сотиб олиш;
  •  маҳаллаларда яшовчи кекса ёшдаги фуқаролар учун спорт тадбирларини ташкил этиш, уларнинг ушбу тадбирларга қатнашишлари билан боғлиқ транспорт харажатлар.

 

Кекса ёшдаги фуқароларни спортга жалб қилиш учун ҳар бир маҳаллага "Нуроний" жамғармаси ҳисобидан йилига 10 миллион сум маблағ ажратилади.  

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.11.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48