Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Ободонлаштириш соҳасидаги ходимларга устама тўланади

29.10.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ободонлаштириш соҳасидаги ходимларни қўллаб-қувватлаш ҳамда янги ташкил этилган туман ва шаҳарларда ободонлаштириш хизмати қамровини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги 658-сон қарори қабул қилинди.

 

Ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагиларга киритилади:

  • Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом (1.04.2009 йилдаги 91-сон ВМҚ билан тасдиқланган);
  • Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари ташкил этиладиган  шаҳар ва туманлар рўйхати (8.07.2011 йилдаги 202-сон ВМҚ билан тасдиқланган).

 

Биринчидан, тўлдирилди, махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари (бўлинмалари) ходимларига:

  • ойлик тариф ставкаси (лавозим маоши)нинг 15%и миқдорида иш ҳақига тенглаштирилган устама ўрнатилади;
  • овқатланиш учун БҲМнинг бир баравари миқдорида компенсация ва ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи (узоқ муддатли хизмати) учун қуйидаги миқдорда ҳар чораклик мукофот тўланади:

 

Узоқ муддатли хизмати учун мукофот олиш ҳуқуқини берадиган ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз иш стажи

Узоқ муддатли хизмати учун мукофот миқдорини ҳисоблаш учун ойлик тариф ставкасига нисбатан коэффициент

   

1 йилдан 3 йилгача 

0,3

3 йилдан 5 йилгача 

0,6

5 йилдан 10 йилгача 

0,8

10 йил ва ундан кўп 

1,0

 

Иккинчидан, Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари ташкил этиладиган  шаҳар ва туманлар рўйхатининг янги таҳрири қабул қилинди. Хусусан, тўлдирилишича, шунингдек бундай бўлимлар Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов  тумани, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов, Янгиобод туманлари ва ҳ.к.да ташкил этилади.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.