Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

27.08.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 500-сон қарор қабул қилинди.

 

Низом билан Қўмитанинг вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳисобдорлик ва бошқа органлар билан ҳамкорлик тартиби белгиланмоқда.

 

Қўмитага 12 та асосий вазифа юклатилмоқда, улар қаторида:

  • хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш;
  • эркаклар ва хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлаш;
  • хотин-қизларга иш топишда кўмаклашиш, уларнинг тадбиркорлигини ривожлантириш;
  • оила аъзоларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бошқалар.

 

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти марказий аппаратда — 1,8 бараварга оширилган миқдорда қўлланилади.

 

Шунингдек, ходимлар учун кўп йиллик ишлаганлик учун қўшимча ҳар ойлик устама тўланади:

  • 1 дан 3 йилгача — 0,3;
  • 3 дан 5 йилгача — 0,6;
  • 5 дан 10 йилгача — 0,8;
  • 10 дан 15 йилгача— 1,0;
  • 15 дан 20 йилгача — 1,2;
  • 20 дан юқори — 1,5.

 

Шунингдек Оила ва хотин-қизлар қўмитасини ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

 

Ҳар йили Давлат бюджети параметрларида Жамғарма учун 15 млрдгача миқдорда назарда тутиладиган маблағлар бошқа манбалар қаторида Жамғармани шакллантириш манбаси ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.08.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев