Адлия вазирлиги томонидан Марказий банк бошқарувининг 21.12.2019 йилдаги “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги 31/1-сон қарори рўйхатдан ўтказилди.
Ўзгартиришлар ва қўшимчага асосан:
- “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш АТ Халқ банки, “Микрокредитбанк” АТБ ва “Агробанк” АТБ томонидан амалга оширилади;
- ушбу кредитлар тижорат банклари орқали МБнинг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан эса тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратилади;
- тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилади.
Низомга киритилган нормада назарда тутилишича, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ажратилган кредит маблағлари ҳисобига импорт шартномалари асосида хориждан етказиб бериладиган товарлар (кўрсатиладиган хизматлар) учун тўловлар мазкур шартномаларнинг шартларига кўра амалга оширилади.
Қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.01.2020 йилдан кучга кирди.