Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Октябрь ойида пахта ярмаркаси ўтказилади

21.06.2016

Президентнинг 8.06.2016 йилдаги ПҚ-2544-сон қарори билан 12-13 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ХII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ўтказиш ва унинг доирасида халқаро конференция ташкил этиш чора-тадбирлари тасдиқланди.

 

Ҳужжат билан Доимий фаолият юритадиган ярмарка қўмитасининг янгиланган таркиби тасдиқланди, «Ўзпахтасаноатэкспорт» ХКга ярмаркага тайёргарлик ишларини мувофиқлаштириш вазифаси топширилди.

 

Қатор идораларга республикамиз пахтачилигида, пахта ва тўқимачилик саноати эришган сўнгги ютуқлар ва ривожланиш истиқболларига бағишланган махсус журнал чоп этиш, «Ўзбекенгилсаноат» АЖга эса ярмарка доирасида мамлакатимиз тўқимачилик саноатининг салоҳиятини тақдим этиш топширилди.

 

«Ўзпахтасаноатэкспорт» ХКга ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш учун маблағлар жамлаш мақсадида миллий ва хорижий валютада вақтинчалик ҳисобварақларни очишга рухсат берилди.

 

Ўзэкспомарказда кўргазма майдонлари ярмарка қатнашчиларига 50%ли чегирма билан тақдим этилади.

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.

Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48