Иқтисодиёт ва молия вазирининг “Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча киритиш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди (19.09.2024 й. АВдаги рўйхат рақами 2606-7).
Жисмоний шахслар томонидан йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда республикадан олиб чиқиладиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар ҳажмлари божхона органларининг ахборот тизимида ҳисобга олинади.
Божхона қўмитаси ҳар ойда мазкур маълумотларни Статистика агентлигига тақдим этиб боради.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.09.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев