Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботни жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин

Олимпия захиралари мактабларида регби бўлимлари очилади

30.10.2019

Рус тилида ўқиш

Президент 29.10.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат ЎзАда иловаларсиз эълон қилинган.

 

2019-2022 йилларда республикада регбини янада комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Қуйидагилар унинг устувор йўналишлари ҳисобланади:

  • иқтидорли спортчи ёшларни танлаб олиш (селекция ишлари) фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва регби бўйича ўқув-машқ жараёнини сифатли ташкил этиш;
  • регбини оммалаштириш, ёшларни спорт клублари, секциялар ва тўгаракларга фаол жалб қилиш, улардан кенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш;
  • тренерлар, ҳакамлар ва регби бўйича бошқа мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;
  • регби бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этиши учун сифатли ва самарали тайёргарлигини таъминлаш;
  • халқаро мусобақаларнинг ғолиблари ва совриндорларини рағбатлантириш, шунингдек, тренерлар, ҳакамлар ва регби бўйича бошқа мутахассисларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлашни кучайтириш;
  • регбининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва инфратузилмасини такомиллаштириш.

 

Ҳар бир ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларида регби бўлимлари ташкил этилади. Болалар-ўсмирлар спорт мактабларига ишга қабул қилинаётган регби бўйича мураббийлар номзодлари энди Ўзбекистон регби федерацияси билан мажбурий келишилади. Регби бўйича спорт мусобақаларини ўтказишнинг 4 босқичли тизими жорий этилмоқда:

I – спорт клублари, секциялари жамоалари ўртасидаги спорт мусобақалари;

II – спорт клублари, секциялари ўртасидаги мусобақаларда ғолиб чиққан жамоалар ўртасида туман (шаҳар) спорт мусобақалари;

III – туман (шаҳар) спорт мусобақаларида ғолиб чиққан жамоалар ўртасида ҳудудий спорт мусобақалари;

IV – ҳудудий спорт мусобақаларида ғолиб чиққан жамоалар ўртасида республика спорт мусобақалари.

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига Ўзбекистон регби федерацияси билан биргаликда:

  • мамлакатимизда регбини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш
  • ва оммалаштириш, фуқароларнинг ушбу спорт турига қизиқишини шакллантириш чоралари кўрилиши;
  • БЎСМларининг замонавий халқаро талабларга жавоб берадиган спорт жиҳозлари ва инвентарь, регби учун спорт кийимлари ва пойабзал билан таъминланиши;
  • регби инфратузилмаси ривожланган мамлакатларда ўқув-машғулот йиғинларининг ташкил этилиши;
  • ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларида регби бўлимларини очиш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш топширилди.

 

Давлат бюджети (Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режаси доирасида), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, ҳомийлар маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ўзбекистон регби федерацияси фаолиятини ва унинг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга оширишни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

 

Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг спорт клублари стадионларида беғараз асосда мунтазам равишда регби бўйича ўқув-машғулотлар ва мусобақалар ўтказиш учун шарт-шароитлар яратиб берилади.

 

Ўзбекистон регби федерацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, профессионал регби клублари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатларга мувофиқ олиб кириладиган, регби бўйича спорт объектларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган спорт ускуналари, инвентарь ва махсус профессионал спорт анжомлари учун 2023 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (ҚҚС ҳамда божхона йиғимлари бундан мустасно) озод этилади.

 

2020/2021 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида регби бўйича мутахассисларни тайёрловчи йўналишлар очилади.

 

Константин Мосин.


Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум