Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Масъул ходим алмашганда e-stat 4.0 дастурида ҳисоб маълумотларини қандай ўзгартириш мумкин Бир йил олдин сотилган товарни қайтаришни қандай расмийлаштириш керак ЭИЗ иштирокчилари ва хорижликларни ишга жалб қилаётган компаниялар учун нималар ўзгаради

Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси қандай шакллантирилади

03.02.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2025 йилдаги 49-сон қарори билан Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат билан 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб қуйидагилар белгиланди:                 

  • олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимидаги махсус электрон платформада тўпланган маълумотлар ҳамда меҳнат бозоридаги талаб таҳлили асосида аниқланади;
  • кадрларга бўлган эҳтиёж 4 йиллик даврга шакллантирилади ва ҳар йили меҳнат бозоридаги ўзгарувчан тенденциялар, минтақалар ижтимоий муассасалари ва иқтисодиёт тармоқларининг кадрлар билан таъминланганлигини ҳисобга олган ҳолда платформага тегишли тузатишлар киритилади.

 

Тасдиқланган Низом қуйидагиларни белгилайди:

  • давлат буюртмасини шакллантиришда маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш ҳамда буюртмани юқори органларга тақдим этиш тартиби;
  • иш берувчиларнинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш усуллари;
  • иқтисодиёт тармоқларининг мутаносиб ривожланиши мақсадида давлат буюртмасини шакллантиришнинг устувор йўналишлари.

 

Платформада қуйидаги маълумотлар жойлаштирилади:

  • иқтисодий фаолият турлари бўйича иқтисодиёт тармоқларида расмий банд бўлганлар сони;
  • давлат ва нодавлат олий ўқув юртлари битирувчиларининг олий ўқув юртини тугатгандан кейин фаолият турлари бўйича расмий ишга жойлашиши;
  • меҳнат ресурслари баланси, меҳнат бозоридаги бўш иш ўринлари, иқтисодий фаолият турлари бўйича бандлик даражалари;
  • республика ҳудудида фаолият юритаётган давлат, нодавлат ва хорижий олий ўқув юртлари ҳамда уларнинг филиаллари битирувчилари сони;
  • бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш учун профессор-ўқитувчилар таркиби ва моддий-техник база бўйича мавжуд ресурслар ҳажми.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинди ва 30.01.2025 йилдан кучга кирди. 

 

                                       Лола Абдуазимова