Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

18.09.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги “Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга доир чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида”ги 569-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилмоқда. Энди ишчи гуруҳ оммавий тадбир ўтказиладиган объектнинг текширувини нафақат об-ҳаво шароитларини, балки хавфли табиий ҳодисалар ва техноген авариялар юзага келиши эҳтимолини ҳам инобатга олган ҳолда амалга ошириши керак.

 

Шунингдек, энди оммавий тадбир ташкилотчиси фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларини кўриши, бундай таҳдидлар мавжуд бўлганда эса – фуқароларнинг эвакуациясини самарали ташкил этиш шароитларини яратиши керак.

 

Ўз навбатида, оммавий тадбирларга ташриф буюрувчилар фавқулодда вазиятларда ваҳима кўтармасликлари, эвакуацияни қийинлаштирувчи бошқа хатти-ҳаракатларни амалга оширмасликлари ва тадбир ўтказиладиган жой маъмурияти, ички ишлар органлари, Миллий гвардия, ФВВнинг эвакуацияга доир қонуний талабларини бажаришлари шарт. 

 

Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объект маъмурияти қуйидагиларга мажбур:

  • маҳаллий радиотрансляция тармоғи орқали иштирокчиларга эвакуация қилиш тартиби ва эвакуация қилиш йўллари ҳақида эълон қилиш;
  • ФВда ваҳима кўтарилишини олдини олиш, эвакуацияга тўсқинлик қилишга йўл қўймаслик учун тегишли мурожаат матнини ишлаб чиқиш ва шунга ўхшаш вазиятлар юзага келганда уни фуқароларга етказилишини таъминлаш.

 

Ички ишлар органлари ва Миллий гвардияга оммавий тадбир ўтказиладиган объектга бориш ва кириш жойларида транспортнинг ҳаракатини чеклайдиган физик тўсиқлар ўрнатиш мажбурияти юкланмоқда.

 

Оммавий тадбирлар ўтказиш учун Рухсатнома хавфли табиий ҳодисалар ва техноген аварияларга боғлиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун техник ва махсус воситаларнинг мавжудлигини таъминлаш ташкилотчининг мажбурияти эканлиги тўғрисидаги талаб билан тўлдирилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 13 сентябрдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев