Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

ОТМ педагогларини қайта тайёрлаш марказларининг сони ортди

29.09.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2015 йилдаги 273-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди.

 

Қарор Президентнинг "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сон Фармонига мувофиқлаштирилган. Ҳужжатда олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказларининг сони 10  дан 15 га оширилди ҳамда унинг янгиланган Рўйхати тасдиқланди.