Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижаранинг энг кам ставкалари: Ўзбекистонда қўллаш тартиби 2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кириши ва транзити бўйича йиғимлар ставкалари тасдиқланди 2025 йил январь ойи учун бош бухгалтер режаси 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

ОТМ раҳбар ва педагогларининг малакаси узлуксиз оширилади

29.08.2019

Рус тилида ўқиш

Бу Президентнинг 2019 йил 27 августдаги Фармонида белгиланган. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинган.

 

2019 йил 1 сентябрдан раҳбар ва педагог кадрларнинг узлуксиз малакасини ошириш тизими жорий этилади.

 

Касбий фаолият натижаларидан келиб чиқиб бу кадрлар малака ошириш шаклини ўзлари танлашлари мумкин:

  • мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш;
  • муқобил малака ошириш;
  • таълим дастурлари асосида ихтисослаштирилган қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида бевосита ўқиш.

 

Раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ишдан ажраган ҳолда тўғридан-тўғри (бевосита) ўқиш умумий давомийлиги - 144 соат.

 

Ташкилий ўзгаришлар

 

Раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларида  (кейинги ўринларда – Марказлар) камида 3 та штат бирлигидан иборат таълим технологиялари кафедралари ташкил этилади.  Минтақавий ва тармоқ марказларига халқаро ҳамкорлик бўйича мутахассис лавозими киритилади.

 

Пенсия ёшидаги, 3 ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун раҳбар ва педагог кадрларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиши масофавий шаклда ташкил этилади.

 

Моддий рағбатлантириш

 

Марказларда самарали дарс бераётган профессор-ўқитувчилар, тажрибали амалиётчи мутахассислар фаолияти таҳлилидан келиб чиқиб, уларга базавий лавозим маошининг 30%игача ойлик устамалар белгиланади.

 

Машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этилган малакали мутахассисларга соатбай ҳақ тўлаш миқдорининг 20%игача кўпайтирилган ҳолда моддий рағбатлантириш назарда тутилган.

 

Марказларнинг қўшимча таълим хизматлари кўрсатиш асосида ишлаб топган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ушбу марказлар ходимлари лавозим маошларига Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра 200%гача устама ҳақ тўланади.  Марказлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори ва шартлари мазкур ҳужжат талабларидан келиб чиқиб бир ой муддатда қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

 

Константин Мосин.

Валюталар курси

2024-12-27
  • USD:12920.48 (+0.00) сум
  • EUR:13436.01 (+0.00) сум
  • RUB:130.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52