Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

ОТМ ўз фаолияти йўналишларини ўзи белгилайди

28.12.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 24.12.2021 йилдаги “Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларига (ОТМ) қуйидаги қўшимча ваколатлар берилади:

а) академик мустақиллик соҳасида:

  • ўқув режалари, ўқув дастурлари, малака талабларини касбий стандартлар асосида тасдиқлаш, таълим тилини ҳамда таълим йўналишлари ва мутахассисликлари хусусиятларини инобатга олган ҳолда таълим олиш шаклини белгилаш;
  • бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари учун ўқиш давомийлиги муддатларини белгилаш;
  • докторантурада тўлов-контракт асосида ўқиш қийматини белгилаш, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан грант ажратиш орқали докторантурага танлов асосида квотага қўшимча равишда қабул қилиш;
  • докторант ва мустақил изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиш тартибини тасдиқлаш;
  • магистратура босқичида таълимнинг сиртқи, масофавий ва кечки шаклларини жорий этиш, таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича қўш малакалар, шу жумладан амалий малакалар бериш тизимини жорий қилиш ва бошқалар.

б) ташкилий-бошқарувдаги мустақиллик соҳасида:

  • фаолиятининг асосий йўналиши таълим, илм-фан, унинг натижаларини жорий этиш ҳамда тижоратлаштириш билан боғлиқ бўлган, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмайдиган таркибий тузилмалар, тижорат ва нотижорат ташкилотларни ташкил этиш;
  • ОТМ учун белгиланган нормативлардан қатъи назар муассасанинг тузилмасини тасдиқлаш ва штат бирликлари сонини белгилаш;
  • меҳнат бозоридаги эҳтиёждан келиб чиқиб, янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларни очиш, амалдаги таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликларни тугатиш;
  • педагог ва бошқа ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан озод этиш ва ички ротациясига оид тартибни белгилаш;
  • хорижий давлат фуқароларини тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш ва масофавий таълим олиш шаклида ўқитишни ташкил этиш.

 

Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик (идора)ларнинг қатор ваколатлари таълим муассасаларига ўтказилади. Улар орасида:

  • чет эл фуқароларининг ўқишини хорижий олий таълим муассасаларидан республика давлат ОТМга кўчириш;
  • олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ички тартиб қоидалари, жумладан таълим олувчиларнинг кийим-бошига доир талабларни белгилаш ва бошқалар.

 

Вазирлар Маҳкамасининг олий, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги қуйидаги ваколатлари ОЎМТВга ўтказилади:

  • олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ўқитиладиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар рўйхатини тасдиқлаш;
  • бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўқиш давомийлигининг энг кам муддатларини белгилаш;
  • кечки, сиртқи ва масофавий таълим шакли жорий этилмайдиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини белгилаш ва бошқалар.

 

Илмий кенгаш аъзоларининг ярмидан кўпи мазкур кенгашни тузган таълим муассасаси (илмий ташкилот)да фаолият юритувчи олимлардан иборат бўлиши ҳақидаги талаб бекор қилинади. 2022 йил 1 январдан бошлаб молиявий мустақиллик берилган давлат ОТМда васийлик кенгашлари тугатилади. Уларнинг ўрнига таркибининг камида 70%и тегишли вазирлик, идоралар, кадрлар буюртмачилари, жамоатчилик вакиллари ва ҳомийлардан иборат бўлган юридик шахс мақомисиз олий таълим муассасаларининг Кузатув кенгашлари ташкил этилади.

 

2022 йил 1 майга қадар Ахборот тизимининг "Таълим сифатини назорат қилиш" қисми босқичма-босқич жорий қилинади. Шунингдек, 2022 йил якунига қадар ОЎМТВ ҳузурида ягона "Электрон кутубхона" платформаси ишга туширилади.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 26.12.2021 йилда эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-12-03
  • USD:12838.33 (+0.00) сум
  • EUR:13498.22 (+0.00) сум
  • RUB:119.70 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48