Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 617-сон Қарорига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2945, 2017 йил 7 ноябрь) билан янги Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари тасдиқланди.
Нормативлар айрим ОТМда қуйидагича белгиланади:
- тиббиёт ОТМнинг соғлиқни сақлаш таълим соҳаси учун 2017/2018 ўқув йилининг 2-семестригача - 6,8 ва 2017/2018 ўқув йилининг 2-семестридан бошлаб - 6 (илгари - 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб – 8,2);
- Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси учун 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб – 9 (илгари - 12,5);
- Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети учун 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб – 7 (илгари - 8,5);
- Тошкент ислом университети учун 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб – 5,1 (илгари - 6,1), 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб – 5,5.
- ОТМ махсус сиртқи ва сиртқи бўлинмаларида - 20 (илгари - махсус сиртқи бўлинмаларда - 35).
Бу - муҳим! Нормативлар профессор-ўқитувчилар таркиби алоҳида қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган ОТМга нисбатан татбиқ этилмайди.
Таълим соҳалари бўйича нормативлар билан бу ерда танишиш мумкин.
Ҳужжат 2017 йил 8 ноябрда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Сардор ЖУМАШОВ,
эксперт-юристимиз.