Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тасдиқланди

09.12.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 04.12.2021 йилдаги “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 733-сон қарорни қабул қилди.

 

Низом Президентнинг "Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 16 ноябрдаги ПФ-14-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш Республика комиссияси хулосасига асосан Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади. Бунда пахта-тўқимачилик кластерига ижара ҳуқуқи асосида ер участкасини бериш талабгорнинг аризасига асосан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил қилишда етиштириладиган ёки сотиб олинадиган пахта хомашёсининг камида 50%ини ўзида қайта ишлаш қуввати (энг камида ип-калава) мавжуд бўлган талабгорга бошқаларга нисбатан устунлик берилади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг пахта-тўқимачилик кластерини ташкил қилиш бўйича қарорига асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, тегишлигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят ҳокимлиги ва пахта-тўқимачилик кластерини ташкил қилиш бўйича талабгор ўртасида тўрт томонлама битим 30 йил муддатга тузилади.

 

Бунда талабгор чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ёки чет эл юридик шахси бўлган тақдирда тўрт томонлама битим 25 йилгача бўлган муддатга тузилади.

 

Қабул қилинган Низомда қуйидагилар кўрсатилган:

  • пахта хомашёсини етиштириш ёки фермер хўжаликлари ва бошқа пахта хомашёси етиштирувчи бошқа хўжалик субъектларидан маҳсулот сотиб олиш мақсадида ташкил этиладиган пахта-тўқимачилик кластерлари шакллари;
  • Давлат хизматлари марказига талабгор томонидан пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини ташкил этиш бўйича ариза билан бирга тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами ҳамда уларни кўриб чиқиш тартиби;
  • пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида тўрт томонлама битим тузиш тартиби;
  • пахта-тўқимачилик кластери ва унинг иштирокчилари учун белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар;
  • пахта-тўқимачилик кластери билан маҳсулот етказиб берувчиларнинг ўзаро муносабатларини бозор тамойилларига асосан ташкил этиш мақсадида фьючерс шартномаси асосида пахта хомашёси етиштирувчилар учун белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар;
  • пахта-тўқимачилик кластерининг битимда назарда тутилган мажбуриятларга риоя этиши ва унинг фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ масалалар бўйича мониторинг юритиш;
  • пахта-тўқимачилик кластери томонидан мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, тўрт томонлама битимни бекор қилиш тартиби.

 

Бир ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси ёки тегишли вилоят) барча пахта-тўқимачилик кластерларига фермер хўжаликлари билан шартнома асосида фаолият юритишига ва фермер хўжаликларига ушбу кластерлар билан пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича ихтиёрий равишда фьючерс шартномаларини тузишга рухсат берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 

Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48