Президентнинг 2018 йил 18 майдаги ПҚ–3730-сон қарорига тегишли тузатишлар киритилди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 январдан бошлаб ТИФ ТН бўйича 3923 21 000 0, 3923 29 100 0, 3923 29 900 0 кодли маҳсулотларни мамлакатимизга олиб кириш тақиқланган (18.05.2018 йилдаги ПҚ–3730-сон қарорнинг 5-бандига қаранг).
Ушбу нормага анча жиддий тузатишлар киритилди:
биринчидан, умуман олиб кириш эмас, фақат «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режими остида жойлаштириш тақиқланган. Ушбу аниқлаштириш билан бошқа божхона режимларига (Божхона кодексининг 25-моддасига қаранг) жойлаштирган ҳолда амалда олиб киришга рухсат берилган;
иккинчидан, тақиқ фақат тутқичи кесилган ёки тутқичли полимер плёнкали пакетларга нисбатан татбиқ этилади. Тегишинча, тутқичсиз, юқорида санаб ўтилган ТИФ ТН кодлари бўйича таснифланадиган пакетларни импорт қилиш мумкин;
учинчидан, кўрсатилган товар позицияларининг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шунингдек гуманитар ёрдам, реклама сифатида ва синов ўтказиш учун импорт қилиниши – тақиқ остига тушмайдиган истисноли ҳолатлар. Аввал бўлганидек, жисмоний шахслар товарлар ва шахсий буюмларини ташиш ва ўраш чоғида ўз эҳтиёжлари учун пакетларни олиб киришлари мумкин.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.05.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.