Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

Патент вакиллари қандай тартибда қайта тайёргарликдан ўтадилар ва малака оширадилар

13.01.2020

Рус тилида ўқиш

Тегишли Низом Адлия вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланди (рўйхат рақами 3209, 30.12.2019 йил).

                       

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 сентябрдан патент вакиллари 5 йилда камида 1 марта аттестация топшириш билан интеллектуал мулк соҳасида ўз малакаларини оширишлари лозим.

 

Маълумот учун. Патент вакили — юридик ёки жисмоний шахслар номидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ҳамда бошқа ташкилотлар олдида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза олиш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича вакиллик қилиш ҳуқуқи берилган жисмоний шахс.

 

Ўзбекистонда доимий яшайдиган фуқаро Агентликда аттестациядан ва рўйхатдан ўтганидан кейин патент вакили бўлиши мумкин. Патент вакилларига қўйиладиган малака талаблари, шунингдек уларнинг аттестациядан ва рўйхатдан ўтиш тартиби Патент вакиллари тўғрисидаги низомда қайд этилган. Адвокатлар ҳам патент вакили фаолиятини амалга оширишлари мумкин.

 

Патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази (бундан буён - Марказ) томонидан амалга оширилади. Курсларга қабул қилиш ва ўқув жараёни тўғрисидаги маълумотлар Марказнинг расмий веб-сайтида ўқув курслари бошланишидан камида икки ой олдин жойлаштирилади. Патент вакиллари Марказ билан тузилган шартномага мувофиқ тўлов асосида ўқитилади.

 

Курс тингловчилари Марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  • паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат;
  • олий маълумот тўғрисидаги диплом;
  • 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги 2 дона рангли фотосурат;
  • курсларга тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси.

 

Ўқув жараёнлари Марказ томонидан ишлаб чиқилган дастурлар бўйича 10 нафар патент вакилларидан иборат академик гуруҳларда ташкил этилади. Қайта тайёрлаш курслари давомийлиги – 6 ой, малака ошириш курслари давомийлиги эса – 4 ҳафта. 

 

Малака ошириш курсларини тугатаётган тингловчилар суҳбатдан ўтадилар, қайта тайёрлаш курсини тугатаётганлар эса суҳбатдан ўтиб тест топширадилар ҳамда битирув малакавий ишини ҳимоя қиладилар.

 

Қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатганларга диплом, малака ошириш курслари бўйича эса сертификат берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум